Устозимдан хотирам ёмонлигига чора сўрадим, гуноҳларни тарк этишимни тавсия қилди. Яна шуни айтдики, илм нурдир ва Аллоҳ таолонинг бу нури осийларга берилмайди.
Илм талаб қилиш нафл ибодатдан фазилатлидир.
Дунё ва охиратни истаган илмни ўзига раҳбар қилсин.
Илм ва амал уйғунлиги – олим зийнати.
Оқил яхши ва ёмонни бир-биридан ажрата олган одамдир.
Икки киши уришиб қолганидан кейин бир-бирларинниг айбларини ошкор қилишлари мунофиқлик аломати.
Кибр ва ғурур билан ҳосил қилинган илмда нажот йўқ.
Қалби нурафшон бўлишини истаган одам оз есин ва ахлоқсизлардан узоқ юрсин.
Мурувват (инсонийлик, яхшилик) имоннинг аввалидир. Агар совуқ сувнинг мурувватни йўқотишини билсам, асло сув ичмаган бўлардим.
Ҳар ишдан яхшиликни орзу қилганлар одамлар хусусида яхши гумонда бўлишсин.
Сенда мавжуд бўлмаган фазилатларни айтиб сени мақтаган одамнинг ғазаб отига минганида сенда йўқ иллатлар билан номингни булғашидан амин бўл.
Қаноат ҳузур беради.
Инсонлар орасида қадри улуғлари ўзларидаги фазилат ва даражаларни билмаганлардир.
Ибрат олишни истасанг, хатокорларнинг оқибатига боқиб хулоса қил.
Бири хатосини тушуниб узр сўраганида, кечирилиши учун ҳар ишни қилгани ҳолда ҳаққига рози бўлмаган одам шайтондир.
 
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 27 сентябрда эълон қилинган  86 марта кўрилган