Бир улуғ зотдан:
— Ҳазрати Одам нега жаннатдан ерга туширилди? — деб сўрадилар. У киши жавоб берди:
— Ёмон бўлибдими?! Икки киши келдилар. Иншааллоҳ, милли­ардларча инсон билан қайтадилар. Жаннатда қолганларида, ҳамон икковлон юраверган бўлишарди.
— Аммо дўзахга тушадиганлар сони ҳам оз эмас-да!..
— Шайтонга алданиб, имтиҳондан йиқилганларни миқдорини билиш муҳим эмас. Битта товуққа йигирма бешта тухум бостирсанг, ўн саккизтаси палағда чиққан тақдирда ҳам, еттита товуққа эга бўлмайсанми?!
 
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 23 сентябрда эълон қилинган  183 марта кўрилган