сентябр 20
Италиялик таниқли кино устаси Витторио Де Сика ҳикоя қилади: «Италияда Неаполнинг чекка маҳаллаларидан бирида, қаҳвахонада ўтиргандик. Бир киши келди. “Битта қаҳва, битта қоғозга!” деди ва иккитага пул тўлаб, битта қаҳва ичиб чиқиб кетди. Қаҳвахона эгаси девордаги михга қоғоз парчасини осиб қўйди.
Бироздан кейин икки киши келди. “Иккита қаҳва, битта қоғозга!” Шундай деб учтага пул бериб, иккита қаҳвани ичиб чиқиб кетишди. Қаҳвахона эгаси девордаги михга яна бир қоғоз илова қилди. Бу ҳолат бир неча бор такрорланди.
Бир маҳал ичкарига фақирона кийинган киши кирди. “Қоғоздаги қаҳвадан битта!” деди ва қаҳвасини  ичиб, пул тўламай кетди. Қаҳвахона эгаси эса михдаги қоғозлардан биттасини олиб, пастга ташлади...»
 
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 20 сентябрда эълон қилинган  102 марта кўрилган