сентябр 12
Раббим, гар дунёнинг талошидаман, 
Бул оҳу зоримни муборак айла. 
Етар, Охиратнинг савдосидаман, 
Ғамгин бозоримни муборак айла! 
 
Раббим, ҳузурингдан ҳикмат, илм бер, 
Қалбимни тирик қил, қалби салим бер!
Раббим, кетар чоғим гўзал ўлим бер, 
Тасдиқ, иқроримни муборак айла! 
 
Ғор аҳли юз йиллар ухлади кириб, 
Мен-чи, умрим бўйи ухладим юриб, 
Ўлмасимдан олдин уйғотиб туриб, 
Қалби бедоримни муборак айла! 
 
Раббим! Гуноҳим кўп, нечук қутим бор?
Сенга қайтмоқ учун қандай бетим бор! 
Лекин раҳматингдан кўп умидим бор, 
Раҳм эт, мозоримни муборак айла!.. 
 
Мирзо Кенжабек
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 12 сентябрда эълон қилинган  95 марта кўрилган