Собит Баноний дедилар: «Анас (р.а.) бир куни бизларга йўғон ва темир билан қадоқ қилинган ёғоч пиёлани олиб чиқиб кўрсатиб, дедилар: “Бу пиёла  Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сув ичадиган пиёлалари эди».
 
Изоҳ. Уламолар дедилар: “Бу пиёла Анаснинг ўғиллари Назор ўлганларида меросларининг қаторида бор эди. У саккиз юз минг тангага сотилди. Имом Бухорий ўша пиёлада сув ичган эканлар”.
Анас (р.а.) дедилар: “Мен бу пиёла билан  Расулуллоҳ (с.а.в.)га ичимлик нарсаларнинг ҳаммасини, яъни, сувни, набизни, асални ва сутни ичирдим”.
 
Изоҳ. Араблар хурмо, кишмиш ва бошқа нарсаларни сувга ивитиб қўйилса, набиз дейдилар.  Расулуллоҳ (с.а.в.) учун ҳам баъзи кечаларда хурмо ва бошқа нарсаларни ивитиб қўйилар эди. Тонг отгач, уни ичар эдилар.
 
“Шамоили Муҳаммадия”дан
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 10 сентябрда эълон қилинган  180 марта кўрилган