сентябр 06
Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофиъийга шикоят қилди. Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофиъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофиъийнинг олдига келди. Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
 
Фазлиддин Сувонов тайёрлади.
Дўстларга тавсия этиш
-0001 йил 30 ноябрда эълон қилинган  211 марта кўрилган