Бир киши бемор дўстига деди: “”Кел, ўртоқ озгина Қуръон ўқиб дам солай, шояд Аллоҳ шифо берса!”
– Э, қўйсанг-чи шу гапларингни!..
– Нега энди?
– Қуръон – Аллоҳнинг каломи, бунга гап йўқ. Аммо уни ўқиб “суф” деганинг билан, бирор таъсири бўлармиди?!
Шунда дўсти беморнинг кўзига тик қараб деди: “Ит экансан! Чўчқасан! Эшшаксан!..
Бемор жаҳлдан қизариб-бўзариб, тили тутилиб, ғўлдираб қолди.
– Ана, кўрдингми! – деди дўсти. – Оддий ҳақорат сўзлари инсонга шунча таъсир кўрсатади-ю, Аллоҳнинг каломи таъсирсиз қоладими?!
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 14 августда эълон қилинган  166 марта кўрилган