август 09
“Осийлик”, “исён”, “маъсият” сўзлари бир ўзакдан бўлиб, луғатда “тоатдан чиқиш” деган маънони билдиради. Уламолар истилоҳида “осийлик” Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсунишни тарк қилишдир. Бошқа бир таърифда айтилишича, осийлик Қуръон ва суннатда фарз ва вожиб қилинган нарсаларни тарк қилишдир.
Осийлар икки хил бўлади:
1. Маъсиятни қилиш билан бирга, тоатдан ҳам бош тортади. Бу энг ёмони ҳисобланади.
2. Маъсиятни қилиш билан бирга, тоатларни ҳам адо этади. Бундай банда маъсиятига яраша жазо олади.
Барча мўмин-мусулмонлар учун Аллоҳ таолонинг амри, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳукмлари ҳамма нарсадан устун туради. Аллоҳ таоло Ўзига ва Расули (с.а.в.)га осийликнинг азоби оғирлиги ҳақида Қуръони каримда огоҳлантиради (Нисо, 14).
Расулуллоҳ (с.а.в.) маъсиятдан сақланишни сўраб дуо қилганлар ва осий бўлмасликка уринганларнинг гўзал оқибатга эришиши хабарини берганлар.
Маъсиятлар банда қалбини моғор ва ғафлат босишига,  муҳрланишига сабаб бўлади.
Гуноҳлардан сақланиш қалбнинг поклигини сақлаш учун хизмат қилади. Шунинг учун, гуноҳларни озайтириш керак. Бу иш икки дунё учун ҳам фойдалидир.
Вакийъ ибн Жарроҳ келтирган ривоятда Ойша (р.а.) айтади: “Гуноҳларни озайтиринглар! Албатта, сизлар Аллоҳ таолога гуноҳ озлигидан афзал нарса ила йўлиқа олмайсизлар”.
 
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 9 августда эълон қилинган  133 марта кўрилган