Икром билан Акбар машҳур олийгоҳга кириш имтиҳонлари топширишди. Икром имтиҳон натижаларини кутишга вақти йўқлигини айтиб, дўстига деди:

– Мен уйга қайтаман. Имтиҳон натижаларини телефонда айтарсан. Фақат, эҳтиёт бўл. Мен уйда бўлмасаму, дадам жавоб берсалар, ёмон баҳоларимни индамай қўя қол.

– Ие, ёмонларини айтмасам, имтиҳон натижаларини қандай биласан?

– Бу жуда осон. Агар битта фандан қониқарсиз бўлса, “Икромга Ҳасандан салом”, иккита қониқарсиз бўлса, “Ҳасан ва Ҳусандан салом”, мабодо учта қониқарсиз бўлса, “Ҳасан, Ҳусан ва Алидан салом”, деб қўясан, тамом-вассалом. Ҳаммаси тенгдан қониқарсиз бўлмас...

Икром уйга кетди. Имтиҳон натижалари маълум бўлгач, Акбар дўстига сим қоқди. Гўшакни Икромнинг отаси кўтарди. Акбар шартга кўра деди:

– Дўстимга айтиб қўйинг, унга бутун уммати Муҳаммад (с.а.в.)дан салом!

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 7 августда эълон қилинган  172 марта кўрилган