Кема ҳалокатидан фақат бир киши омон қолди. Уммон тўлқинлари уни кимсасиз оролга олиб бориб ташлади. У титраб-қақшаб Худога ёлворди, қутқаришини сўради.
Одам ҳар куни уфқларга узоқ тикилиб ўтирар, бирор қора кўринармикан деб умид қиларди. Ниҳоят бу ишдан зерикди. Тунаш ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун турли шох-шаббалардан бир бошпана қурди. Орадан кунлар ўтди. Бир куни кечгача озиқ-овқат қидириб юрди. Анча-мунча егулик топиб, ҳориб-толиб қайтиб келди. Не кўз билан кўрсинки, уйи ёниб, бир уюм кулга айланибди. Бу ҳолдан унинг юраги ғазаб ва аламга тўлиб, ўкраб юборди.
Эртаси куни тонгда уни соҳилга яқинлашаётган кема овози уйғотиб юборди. Кема бу ерга уни қутқариш учун келаётганди.
– Бу ерда эканимни қайдан билдинглар? – ҳайратланиб  сўради қутқарувчилардан.
– Ахир кеча ўт ёқиб ишора бердинг-ку! – дейишди кемадагилар.
 
 Ориф Толиб тайёрлади.
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 5 августда эълон қилинган  125 марта кўрилган