август 03
“Фисқ” сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай, уялмасдан, очиқ-ойдин қиладиган одамга “фосиқ” дейилади.
 
Одатда “фосиқ” деб гуноҳ ишларни қилган мусулмонларга айтилади. “Фисқ” сўзи уламолар истилоҳида гуноҳи кабира қилиш ёки кичик гуноҳларда бардавом бўлишни англатади.
 
Фосиқлик кишини имондан айирмаса ҳам, катта гуноҳ ҳисобланади. Фосиқлик Аллоҳ ва Расулининг ҳамда мўмин­ларнинг ғазабини жалб қиладиган нарса.
 
Фосиқ жамиятга зарарли инсондир.
 
Фосиқлик мунофиқликка, у эса дўзахга олиб боради.
 
Фосиқлик тарқалган жамият парчаланади.
 
Мўмин банда фосиқликнинг ҳар бир кўринишидан ўзини олиб қочиши, бу нарсанинг зарарларини ҳеч қачон эсидан чиқармаслиги керак. Мабодо билиб-билмай баъзи фисқ ишларни содир этган бўлса, дарҳол тавбага шошилиши лозим.
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 3 августда эълон қилинган  128 марта кўрилган