август 01
Луғатда “шерик қўшиш” маъносини билдирувчи ширк тушунчасининг шаръий таърифи – Аллоҳ таолонинг зотида, сифатларида, исмларида, ишларида ва ҳукмларида шериги бор деб эътиқод қилишдир.
Ҳайкалларга, жинларга, шайтонларга, баъзи одамларга уларда илоҳий қудрат бор деб сиғиниш, ҳазрати Исо (а.с.)ни “Худонинг ўғли” дейиш ва у зотга илоҳ деб ибодат қилиш очиқ ширкдир.
Ибн Аббос (р.а.) “Аллоҳ ва сенинг ёрдаминг билан”, дейиш яширин ширк эканини таъкидлайди. Бунинг ўрнига: “Аввал Аллоҳ, сўнгра сенинг ёрдаминг билан”, деган маъқул. Чунки “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. “Сўнгра” сўзини ишлатиш билан эса даражалардаги фарқни билдириш мумкин бўлади.
Яширин ширк, ҳадисда айтилганидек, чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир. Одамларнинг кўпчилиги бунинг ширк эканини ҳам билмайди. Агар банда ҳар ишга қодирман деб ўйласа, “Буларнинг ҳаммасини ўз кучим билан қилдим”, деса ёки дори-дармон ва шифокорни хасталикдан қутулишга васила эмас, балки нажоткор билса ёхуд “мени нон тўйғазди, ташналигимни сув қондирди”, деб ҳақиқий тўйғазгувчи, қондиргувчи ким эканини билмаса, бу каби айтилган сўзлар ва ишончлар яширин ширкдир.
Ширк келтиришнинг оқибатлари оғир бўлиб, мушрикларга жаннатнинг ҳаромлиги ва жойлари дўзах экани оятда баён қилинади (Моида, 72).
 
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 1 августда эълон қилинган  73 марта кўрилган