Қалб нима? Юракдан нима фарқи бор?

Кўкрак қафасининг чап томонидаги гўшт парчаси юрак; қалб (кўнгил ҳам дейилади) эса юракдаги қувватдир. Кўринмайди, моддий борлиқ эмас. Юрак ҳайвонларда ҳам бор. Лекин кўнгил фақат одамзотга хос.

Инсоннинг ҳар бир аъзоси ўзига хос вазифани амалга ошириш учун яратилган. Ўша аъзо соғ бўлса, ўз ишини яхши бажаради. Агар касалликка учраса, ишини бажаришга қийналади ёки бутунлай бажаролмай қолади. Қўл касалланса, ушлаши қийинлашади, кўз хасталанса, кўриши қийинлашади ёки кўрмай қолади. Шунингдек, қалб хасталанса, унинг ҳам ўзига хос ишига – илм, ҳикмат, маърифат, Аллоҳ таолонинг муҳаббати, ибодати ва ундан ҳосил бўладиган лаззатланишга халал етади ёки бутунлай маҳрум бўлади.

Хасталикни даволаш учун унинг аломатлари, қаердан бошланиб, қандай ривожланишини билиш шарт. Шундан кейингина керакли дори-дармонлар буюрилади. Шундай экан, маънавий касалликлардан шифо топиши учун уларни яхши таниб олсак, ҳаракат, ҳолатларимизни таҳлил қилиб, иллатни аниқласак, муаммога ечим топиш осон бўлади, иншааллоҳ!

Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 23 июлда эълон қилинган  104 марта кўрилган