Йилда ўтказиладиган “Энг яхши буғдой” мусобақасида ҳар галгидай таниш деҳқон ғолиб бўлди. Ундан бу ютуғининг сирини сўрашди. 
– Жудаям оддий, – деди деҳқон. – Ўзимдаги буғдой уруғларини қўшниларим билан баҳам кўраман.
– Ие, – ҳайрон бўлди ҳайъат. – Қўлингиздаги сифатли уруғларни рақобатчиларингизга берасизми?
– Сизларга ғалати туюляпти, лекин ростдан ҳам шундай. Чунки шамол етилиб келаётган буғдой чангини олиб даладан далага ташийди. Шундай бўлгач, қўшниларим эккан ёмон буғдой мендаги ғалла ҳосили сифатини туширади. Агар энг яхши буғдой етиштиришни хоҳласам, қўшниларимнинг ҳам сифатли уруғ экишига ёрдам беришим керак бўлади.
 
Қиссадан ҳисса. Меҳр-муҳаббат, эзгулик ва ислоҳни яқин-атрофдан бошлаш керак. Шу тарзда узоқларга ёйилади. Хусумат, бахиллик, нафрат ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди.
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 20 июлда эълон қилинган  156 марта кўрилган