Мен, атроф-муҳитнинг авайланиши ва заминимиз янада яхши ҳолатга келиши учун қўлимдан келганини қилишга;
 
табиатга, башариятга моддий-маънавий таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга қарши курашишга;
 
ўзим яшаётган жой ва ундаги одамлар, ҳайвонот, ўсимликларга зиён етказмасликка;
 
иш ва шахсий ҳаётимда фойдамни кўзлаб атроф-муҳитга зарар бермасликка;
 
замонавий технологияларнинг борлиқни ифлослантиришига қарши туришга ва бошқаларни ҳам шунга чақиришга;
 
ўзим ва бошқа одамлар ишлатаётган табиий манбалар чексиз эмаслигини ҳисобга олиб, уларнинг исрофига йўл қўймасликка;
 
чиқиндиларнинг камайиши учун ортиқча истеъмолдан тийилишга;
 
қайта ишлашга ярамайдиган, чиқитлари ҳавони ифлослантирадиган маҳсулотлардан имкон борича фойдаланмасликка;
 
келажак авлодларга мусаффо, тоза ҳаволи дунё қолиши учун бу аҳдноманинг барча моддаларига амал қилишга сўз бераман!
 
Имзоловчи: ИНСОН!
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 16 июлда эълон қилинган  132 марта кўрилган