Бир қирол рассомлар орасида мусобақа уюштирди ва ҳаловатни энг ишонарли, гўзал тасвирлаган кишига катта мукофот ваъда қилди. Жуда кўпчилик қатнашган танлов бир неча кун давом этди. Қирол расмлар орасидан иккитасини ёқтирди. Бироқ ғолибни аниқлаш учун биттасини танлаши керак эди.
Биринчи расмда атрофидаги баланд тоғларни ойна каби ўзида акс эттирган сокин кўл, тип-тиниқ осмонда парқу булутлар тасвирланган эди. Бу суратни кўрганки бор, мусобақа шартига ўта муносиб эканини таъкидларди.
Иккинчи суратда ҳам тоғлар бор, бироқ улар ваҳшатли, қуп-қуруқ, гиёҳ ҳам йўқ, тепасида эса ғазабнок қора булутлардан ёмғир қуяр, чақмоқлар чақарди. Тоғ бағридан кичикроқ шаршара ҳам отилиб турарди. Хуллас, асарни томоша қилган кўзга бу манзара асло ҳузур бахш этмас эди. Қирол шаршара ортидаги катта қоятош орасида пайдо бўлган ёриқдаги бутани илғади. Унинг устида инда, шиддат билан отилаётган сув ўртасида она қуш уясини, полапонларини қўриқлаб ўтирарди...
Қирол иккинчи суратни чизган рассомни ғолиб деб эълон қилди ва қарорини бундай изоҳлади:
– Ҳаловат шовқин-сурон, қийинчилик, машаққат йўқ жойда эмас, балки уларнинг орасида туриб ҳам юракнинг хотиржамлик, ҳузур ичра бўлишидир.
 
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 9 июлда эълон қилинган  66 марта кўрилган