Ар-Рашид – Хоҳлаган бандасига тўғри йўлни кўрсатиб, ҳидоятга эриштирувчи. “Дарҳақиқат, Аллоҳ имон келтирганларни Тўғри йўлга ҳидоят қилувчидир” (Ҳаж, 54).
 
Аллоҳ таолонинг бу гўзал исми икки маънони билдиради: ҳидоятга, тўғри йўлга йўлловчи; ҳамма ишларини тўғри, ўз ўрни ва ўз вақтида амалга оширувчи. Бутун оламлардаги ҳамма ишлар, воқеа-ҳодиса ва ўзгаришлар У зот ўрнатган азалий тартиб ва тўғри низом асосида рўй беради. Ар-Рашид Зотнинг ҳеч бир иши беҳуда-бефойда эмас, барча иш ва тадбирларида бир ҳикмат ҳамда бандаларининг манфаати яшириндир. Шунингдек, У ҳеч бир ишида янглишмайди, барчасини мутлақ тўғри ва аниқликда амалга оширади.
Ким ишонч ва ихлос билан “Ё Рашид” дея бу муборак исмни зикр қилиб юрса, унинг ҳикмати ва асроридан баҳраманд бўлади: тўғри йўлдан адашмайди, залолатга кетмайди ва исломдан айрилмайди, дуоси қабул этилади.
 
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 29 июнда эълон қилинган  47 марта кўрилган