Бугун улуғ айём – рамазон ҳайити тонгидамиз. Ортимизда – бу байрамга етгунча синов-имтиҳон, нафсимиз билан курашлар ичида ўтган раҳмату мағфиратга тўла ўттиз кун. Олдинда бир-бир ўтиб, бизларни яна муборак ойнинг шукуҳли кунларига яқинлаштирадиган дамлар.
 
Бугунги байрам – рўзадор бандаларнинг ёлғиз Ўзининг розилигини истаб чеккан қийинчиликлари эвазига дунё ҳаётида берилган мукофот. Охират ҳаётида эса бу ибодатларнинг, хайрли амалларнинг эвази, даражаси бундан-да ортиқ бўлгай, иншааллоҳ.
 
Қутлуғ айём – рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин. Аллоҳ таоло юртимизга тинчлик-тотувлик, имонимизга қувват, кўнгилларимизга хушнудлик, умру ризқимизга барака, хайр ато этсин!
 
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 26 июнда эълон қилинган  55 марта кўрилган