июн 23
– Яна қанча қолди?
– Ҳали вақт борми?
– Ўтиб кетмадими?
Одатда, маиший ҳаёт панжаларида сиқилавериб ўта майдалашиб кетган бу каби кундалик гаплар Рамазон кунлари, холисанлиллоҳ айтилгани сабабми, бошқача чирой касб этади – улуғлашиб кетгандай бўлади. Азбаройи буюк саодатга восита бўлаётганидан синовларда тобланиб бораётган нафсингни ҳам яхши кўриб кетасан. Эвазига ифтор чоғи уни ҳаддидан оширмай сийлагинг келади. Юрак-юрагингдан шукрона сўзлари сизиб чиқади: Алҳамдилуллоҳ. Етказганига шукр!
Бир бандаси учун бундан ортиқ бахт борми!
 
Беҳзод Фазлиддин
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 24 июнда эълон қилинган  81 марта кўрилган