январ 04

Умрим охир бўлғонда не қилгайман, Худоё?

Жон олғувчи келганда не қилгайман, Худоё?

 

Жон бермакни ваҳмидин, Азозилни заҳмидин,

Шафқат бўлмаса Сендин не қилгайман, Худоё?

 

Жоним жудо бўлғонда, таним мунда қолғонда,

Тахта узра олғонда не қилгайман, Худоё?

 

Ожиз бўлиб ётганда, фаришталар кирганда,

“Ман Раббук?” деб сўргонда не қилгайман, Худоё?

 

Элтиб гўрга қўйгонда, етти қадам ёнғонда,

Сўрғувчилар киргонда не қилгайман, Худоё?

 

Қул Хожа Аҳмад, сен бунда, нафс илгида банда,

Маҳшар куни бўлғонда не қилгайман, Худоё?

 

Хожа Аҳмад Яссавий

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 январда эълон қилинган  2077 марта кўрилган