Муҳйиддин ибн Арабий бундай дейди: “Бутун мавжудотлар ўзига хос тарзда Аллоҳни зикр қилади. Фақат уларнинг зикри бир-биридан фарқли. Бу маънода энг қуйи даражада бўлганлар жамодот, яъни, тош, тупроқ, маъдан ва шунга ўхшаш жонсиз нарсалардир”.

Анбиё сураси 79-оятида: “...Тоғлар ва қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйин сундириб қўйдик. Биз шундай қила олувчидирмиз”, дейилади.

Жамодотдан сўнгра наботот келади. Бу – сув, ҳаво ва қуёш кабиларга эҳтиёжи бўлган ўсимликлар дунёси. Улар жамодотдан комилроқдир. Тупроқни эмиш орқали олган кимёвий моддаларни илоҳий қудрат билан турли гуллар, япроқлар ва мевалар ҳолига келтиради.

Сўнгра ҳайвонот олами келади. Уларнинг ҳаётий вазифаси наботот дунёсидан ҳам устун. Шунинг учун ҳам уларнинг эҳтиёжи янада кўпроқ.

Инсоният эса завол бобида ҳам, камол бобида ҳам мукаммалдир. Унга имон таклиф қилингани учун ҳам инсон бу даражаларга эришади. Ҳақиқатан ҳам одамзотга хос манманлик, хаёл, дунёвий эҳтирослар барча нарсани ғафлатга қўяди.

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 январда эълон қилинган  1475 марта кўрилган