Олимлар орасида ақлингиз билан ўтиринг.

Ҳокимлар орасида илмингиз билан ўтиринг.

Дўстларингиз орасида одоб билан ўтиринг.

Аҳли оилангиз орасида меҳр-шафқат билан ўтиринг.

Аҳмоқлар орасида мулойимлик билан ўтиринг.

Парвардигор ҳузурида зокирлардан бўлинг, ўзингиз билан ўзингиз холис насиҳат қилувчи бўлиб ўтиринг.

Ҳаётимиз атиргулга ўхшайди. Унда бизни қувонтирадиган чирой ҳам, санчилиб жонимизни оғритадиган тиканлар ҳам бор.

Сизга деб қадарда ёзиб қўйилган нарса, ҳақларингизни талаб қила олмайдиган даражада заиф бўлсангиз ҳам, қўлингизга тегади. Бироқ сизга тегишли эмас, деб ёзилган нарсаларга қанча қувватли бўлсангиз ҳам ета олмайсиз.

Аллоҳдан бошқа бирор зот етуклик сифатига эга эмас. Шундай экан, ўзингизда айб бўлиши мумкинлигини унутмаган ҳолда бошқаларнинг ҳам айбу хатоларини кавламанг.

Бошқалар билан муомалада ниҳоятда мулойим бўлинг. Чунки ҳамманинг ҳам ўзига яраша, аммо сиз билмайдиган қийинчиликлари бор.

Ҳар бир нарса бўлишганда озаяди. Фақат саодат бундан мустаснодир. Зеро, у бошқалар билан баҳам кўрганда зиёда бўлади.

Мубина тайёрлади.

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 январда эълон қилинган  2043 марта кўрилган