январ 04

Бўйра тўқиш билан ном чиқарган тўқувчи бўлиб, подшоҳнинг хос одамларидан эди. Бир куни суҳбат чоғида, подшоҳнинг қўлидаги узукка беихтиёр тикилиб қолди. Буни сезган шоҳ сўради:

– Узугимга қараяпсанми?

– Ҳа, тошига қарадим.

– Бу тош – олмос.

– Чиройли экан. Қандай фойдаси бор?

– Фойдаси йўқ.

– Қандай даромад келтиради?

– Ҳеч қандай.

– Ғалати-ку! Менинг ҳам отамдан қолган бир жуфт тошим бор. Аммо у бир йилда эллик тилло фойда келтиради.

Подшоҳ истеҳзо билан сўради:

– Бу қандай тош экан?

Тўқувчи жавоб берди:

– Тегирмон тоши! У билан оиламнинг нафақасини бераман, инфоқ-эҳсон қиламан, одамларга хизмат кўрсатиб, дуо оламан. Бу тош мен учун жуда қадрлидир.

Наргиза Мирзалиева тайёрлади.

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 январда эълон қилинган  1037 марта кўрилган