Мухлисларга маълумки, ўтган йили шу номда танлов эълон қилган эдик. Танловга келган мақолаларнинг энг яхшиларини тақвимда бериб бордик. Афсуски, биз кутган савиядаги мақола, ҳикоялар келмади... Биринчи ва иккинчи ўринларга лойиқ номзод топилмади. Шу боис, таҳририят аъзолари келишган ҳолда, улардан учтасига учинчи ўринни беришга қарор қилдик:

1. Шоира Турсунбой қизи, “Мушкуллар ечими”;

2. Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф, “Бебаҳо неъмат”;

3. Муслимбек, “Насиба”.

Уларнинг ҳар бири 50.000 сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди. Ғолибларни чин дилдан муборакбод этамиз ва мукофотларини таҳририятдан олиб кетишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 январда эълон қилинган  981 марта кўрилган