январ 04

Аллоҳ таоло Иброҳим (а.с.)га сон-саноқсиз қўй суруви эҳсон қилди. Жаброил (а.с.) инсон суратига кириб, у кишидан сўради:

– Бу қўй сурувлари кимники? Менга буларни сотмайсизми?

– Қўйлар – Раббимники, – дедилар ҳазрат Иброҳим. – Ҳозирча менинг қўлимда омонат. Бир марта зикр қилсанг, учдан бирини, уч марта зикр қилсанг, ҳаммасини олиб кетишинг мумкин.

Жаброил (а.с.): “Суббуҳун Қуддусун Роббуна ва Роббул малаикату варруҳ”, деди. Иброҳим (а.с.) айтди:

– Бу қўйларнинг ҳаммасини олиб кетишинг мумкин.

– Йўқ, – деди Жаброил (а.с.). – Мен инсон эмас, фариштаман, бу қўйларни ололмайман.

Иброҳим (а.с.) бундай жавоб берди:

– Сен фаришта бўлсанг, мен ҳам Халил (Аллоҳнинг дўсти)ман. Берган нарсамни қайтариб ололмайман.

Ниҳоят, Иброҳим (а.с.) қўйларнинг ҳаммасини сотиб, уларнинг ўрнига мулк орттирди ва вақф қилди.

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 январда эълон қилинган  906 марта кўрилган