Қадимда катта бир давлатни бошқарган подшоҳ бор эди. Кунларнинг бирида узоқ сафарга чиқди. Қайтишда йўлнинг ўнқир-чўнқирларидан оёқлари шишиб кетди. Чунки подшоҳнинг биринчи марта узоқ сафарга чиқиши эди. Шунда у мамлакатнинг барча кўчаларига тери тўшашга фармон берди. Лекин вазирлардан бири бошқача фикр айтди. У подшоҳнинг оёқларини қоплайдиган миқдордаги теридан бир мослама ясашни таклиф қилди. Бу пойабзалнинг илк кўриниши эди...

Агар бахтиёр яшашни истасангиз, дунёни эмас, ўзингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг!

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 январда эълон қилинган  1040 марта кўрилган