Бошқа мусулмонлар унинг қўли ва тилидан омонда бўлган киши ҳақиқий мусулмондир.

Ким мусулмонлиғ айласа даъво

Чин эмас гар фидо қилур жонлар.

Ул мусулмондурурки, солимдур

Тилию илгидин мусулмонлар.

 

Ким одамларга ташаккур айтишни билмаса, Аллоҳга ҳам шукр айтишни билмайди.

Улки Холиқға шукр дер, аввал

Шокир ўлмоқ керак халойиқдин.

Кимки, махлуқ шукрини демагай,

Демагай дағи шукр Холиқдин.

 

Ким одамларга раҳм кўрсатмаса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилмайди.

Тенгридин раҳм агар тамаъ қилсанг,

Аввал ўлмоқ кераксен элга раҳим.

Ҳар кишиким улусқа раҳм этмас,

Анга раҳм айламас Раҳими Карим.

 

Дунё ва ундаги нарсалар лаънатланган. Фақат Аллоҳнинг зикри бундан мустасно.

Дунёву ҳар не андадур мавжуд

Бўлди Ҳақ лаънати гирифтори.

Ғайри Ҳақ зикриким, эрур зокир

Тенгрининг раҳмати сазовори.

 

Ваъда қарздир.

Кимки ҳар кимга ваъдае қилди,

Шарт эрур ваъдаға вафо қилмоқ.

Ваъдаким қилдинг ўйладурким дайн,

Фарздур қарзни адо қилмоқ.

 

Алишер Навоий

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 январда эълон қилинган  996 марта кўрилган