Фарзандимни бошқатдан улғайтиришнинг иложи бўлсайди:

Унга кўрсаткич бармоғимни кўтариб тақиқлар қўйиш ўрнига, бармоқларига мўйқалам тутиб, расм чизишни ўргатардим;

Хатоларини тинмай юзига солиш ўрнига, у билан яқинроқ бўлишга уринардим;

Ўйин соатларини чегараламас, қувнаб-яйраётганини завқ билан кузатардим;

Унга нисбатан зўраки жиддийликни йиғиштириб, шафқат-лироқ бўлардим;

Қўлчаларидан тутиб кенгликларда югурар,  юлдузларни томоша қилардим;

Арзимаган нарсага койийвермай, кўпроқ қучоқлардим;

Доимий қўпол муомалада бўлмай, унга рағбатлар берар, ўзига ишонч туйғусини ривожлантирардим;

Агар иложи бўлсайди...

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 январда эълон қилинган  1064 марта кўрилган