• Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”.
  • Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган.
  • “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азийм”ни ўқиш асаб касалликларида ва бошқа турли хасталикларда яхши фойда беради.
  • Фотиҳа, Оятал Курси, ва “Қул...” билан бошланувчи тўрт сура (“Чорқул” – Кофирун, Ихлос, Нос ва Фалақ суралари) 7 мартадан ўқилиб, беморга дам солинса, ҳар турли оғриқлар, сеҳр, суқ-назарларга шифо бўлади, ҳайвон чаққанда ва тишлаганда кор қилади.
  • “Аъузу би калиматиллоҳит томмати мин шарри кулли шайтонин ва ҳомматин ва мин шарри кулли айнин ломматин” дуосини ҳар кун эрталаб ва кечқурун 3 марта ўқиб ўзига ёки яқинидагиларга дам солса, кўз тегишидан ёки шайтонлар ва ҳайвонлар зараридан ҳимоя бўлади.
  • Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ёмғир сувини йиғиб, унга Фотиҳа, Аятал Курси, Ихлос ва Қул аъузу суралари етмиш мартадан ўқилади. Бу сувдан етти кун ҳар тонг узлуксиз ичган кишининг касалликлари, оғриқлари йўқолади”.
  • Йўқолган ва ўғирланган нарсани топиш учун ҳар кун “Йа жамиъаннаси ли явмин ла ройба фийҳи инналлоҳа ла йухлифул мийъад ижмаъ байни ва байна ... ” дуосини 25 марта ўқиш керак (Уч нуқта ўрнида йўқолган нарсанинг номи айтилади).
Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 4 декабрда эълон қилинган  7857 марта кўрилган