“Меърож” – кўтарилиш, юксалиш дегани бўлиб, бу кечада Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) осмонга кўтарилганлар. Унинг тафсилоти тарих китобларида баён қилинган.

Бу кечанинг фазилати улуғ бўлиб, уни тиловат, қазо намозлари бўлса, уларни ўташ, зикр, дуо, тасбеҳ ва салавот айтиш билан ўтказиш марғуб саналади. Зиммасида қазо намозлари бўлмаганларга эса, 12 ракат нафл намоз ўқиш тавсия қилинади. У 2 ракатдан бўлиб, ҳар бир ракатда Фотиҳадан сўнг 10 мартадан Ихлос сураси ўқилади.

Сўнг 100 марта ушбу тасбеҳ ўқилади: Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллоҳу валлоҳу акбар. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм.

Кейин 100 марта: Астағфируллоҳ ал-азийм аллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ.

Сўнг 100 марта Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) салавот айтилади. Кейин дуога қўл очиб, дунё ва охират билан боғлиқ эзгу ниятлар сўралади.

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 19 мартда эълон қилинган  3558 марта кўрилган