Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди.

Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.

Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашворайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб бер-чи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:

“Мен учун дунёнинг етти мўъжизаси:

1. Кўриш.

2. Эшитиш.

3. Ҳаракатланиш.

4. Англаш.

5. Ҳис қилиш.

6. Кулиш.

7. Яхши кўриш”.

Бутун синфга сукунат чўкди.

 

Орифжон Мадвалиев тайёрлади.

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 12 февралда эълон қилинган  3090 марта кўрилган