Баҳор кунларида деярли барчада қувват камайиши, мадор қуриши, ҳолсизлик кузатилади. Чунки бошқа фасллардан фарқли равишда, турли мева-чева, янги пишган сабзавотлар ейилмагани сабабли организмда витамин тақчиллиги юзага келади. Бу ҳолатнинг олдини олса бўлади. Бунинг учун “Витамин коктейллари” тавсия қилинади:

Лимонли коктейл. 1 дона лимон, 1 стакан қайнатилган сув, 1 чой қошиқ асал. Лимон шарбатини сиқиб олиб, сувга қўшинг, сўнгра 1 чой қошиқ асал (таъбга кўра кўпроқ қўшиш мумкин) солиб аралаштиринг. 1 ош қошиғини юзингизга суртинг, қолганини эса ичинг. 15 дақиқадан кейин юзингизни ювинг. Бу ҳам терига, ҳам саломатликка фойда.

Сабзили коктейл. 1 стакан янги сиқилган сабзи шарбатини 1 чой қошиқ зайтун ёғи билан аралаштиринг. Эрталаб оч қоринга ичинг. Муолажа муддати 15 кун.

 

Мадина тайёрлади.

Дўстларга тавсия этиш
2013 йил 11 мартда эълон қилинган  1138 марта кўрилган