Хуфтон намозидан сўнг ўн икки ракат намоз ўқилади. Икки ракатда бир салом берилади. Хар ракатда бир марта Фотиҳа, ўн марта Ихлос сураси ўқилади.

Намоздан сўнг юз марта «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алийюл азийм», юз марта истиғфор, юз марта салавот ўқилади.

Ражаб ойида ўн кун юз мартадан «Субҳаналлоҳи Ҳайюл Қайюм», ўн кун юз мартадан «Субҳаналлоҳи Аҳадус Самад», ўн кун юз мартадан «Субҳаналлоҳи Ғофурур Роҳийм» зикрини қилиш мустаҳабдир.

Дўстларга тавсия этиш
2012 йил 11 июнда эълон қилинган  3417 марта кўрилган