Ас-Сомад – Итоат қилинадиган улуғ, ҳожатларни раво қилувчи Зот. Усиз ҳеч бир иш битмайди. Ҳамманинг эҳтиёжи Унга тушади, У ҳеч кимга муҳтож эмас. Барча турдаги эҳтиёжлардан покдир. Дориларда шифони, муолажада давони яратган зот Удир. Бутун махлуқот тугаб битса ҳам, У боқий қолур.

Ал-Қодир – Чексиз қудрат соҳиби. Истаганини истаган шакл­да қилишга кучи етадиган, ҳамма нарсага қодир Зот. Унинг қудрати азалий ҳамда абадий бўлиб, тасаввурга сиғмайди ва бутун борлиқни ўз ичига олган. Коинотда Унинг қудратини кўрмаслик мумкин эмас.

Аҳли сунна ва жамоа: «Аллоҳ таоло ҳар бир бўлиши мумкин нарсага қодир. Бўлиши имконсиз, амримаҳол нарсаларга эса ақлли одамлар аҳамият беришмайди», дейдилар. Баъзи бир фитначи одамчлар мусулмонларнинг имонига путур етказиш учун «Аллоҳ ўзи кўтара олмайдиган тошни ҳам ярата оладими?» каби бемаъни саволларни берадилар. Бу каби нарсалар амри маҳолдир ва имонли кишилар уларга эътибор қилмасликлари лозим.

Дўстларга тавсия этиш
2012 йил 11 июнда эълон қилинган  3175 марта кўрилган