Тарқалди қоронғулик, нурга ғарқ бўлди жаҳон,

Хуш келдинг, сафо келдинг, эй муборак Рамазон!

Марҳабо! Эй ойларнинг шаҳаншоҳи, султони!

Марҳабо! Эй Аллоҳнинг тенгсиз лутфи, эҳсони!

Шукрлар Раббимизга, етишдик сенга такрор,

Рўза, намоз, ниёз-ла бахтиёрмиз, бахтиёр!

Нур сочиб қуёш янглиғ, юртимизнинг бахтига,

Хуш келдинг, сафо келдинг, кўнглимизнинг тахтига!

Илоҳий файзинг ила тўлиб-тошади қалблар,

Сенга талпинган банда яқин бўлади Ҳаққа.

Тарқалар сен келганда, руҳлардаги кадар, ғам,

Қиламиз ташрифинг-ла барча мўминлар байрам!

Миноралар, масжидлар сузарлар нур ичинда,

Ўқилур Каломуллоҳ хушуъ, ҳузур ичинда.

Бугун энди эмасдир сийнамиз дардли, пурён,

Юртимизга хуш келдинг, раҳмат ойи Рамазон!

Жамол Ўғиз

Дўстларга тавсия этиш
2012 йил 11 июнда эълон қилинган  1613 марта кўрилган