Расулуллоҳ (с.а.в.) ва ҳазрат Умар (р.а.) ҳайит куни бирга кетишаётган эди. Мадина кўчаларида ўйнаб юрган болалар Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан ҳайитлик сўрашди. У зот (с.а.в.):

– Эй Умар, мени бу болалардан сотиб олмайсизми? – дедилар.

Ҳазрат Умар (р.а.) югуриб кетдилар ва болаларга гўшт, бир оз хурмо ва мевалар келтириб бердилар. Мамнун бўлган Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак юзларига табассум ёйилди.

Дўстларга тавсия этиш
2018 йил 15 июнда эълон қилинган  1036 марта кўрилган