Ҳар кимсага маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрлик, қимматлик тўрт нарсаси бордир. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар.

Аларнинг энг биринчиси, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмоғидир, ўзида эрки, ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвонлардан нима фарқлари бор?!

Иккинчиси шулки, шаръий ёки қонуний касблар орқали топган молу дунёси, қилган меҳнатининг меваси шул топувчининг ўз ҳаққи бўлиб, анинг хос мулкидир.

Учинчиси, ҳар бир миллатнинг ҳақиқий онаси – у миллатнинг туғилиб ўсган, ота-бобосидан мерос қолган Ватанидир. Она-Ватанни бошқалар тасарруфига қолдирмоқ – Ватан авлодларининг кечирилмас оғир жиноятларидир, балки инсон ҳуқуқларига қилган хиёнатидир.

Тўртинчи, ҳар бир мамлакат халқининг асрлар бўйи асралиб келаётган муқаддас динларидир.

Энди юқоридаги тўрт нарсага эга бўлмоқ учун ҳар миллатнинг бутун ҳуқуқлари шу миллатнинг ўз қўлида бўлиши шартдир.

Алихонтўра Соғуний

Дўстларга тавсия этиш
2012 йил 2 сентябрда эълон қилинган  1078 марта кўрилган