Ҳазрат Мусо (а.с.) даврларида ёмғир дуосига чиқишди. Мусо (а.с.) дуо қилдилар, аммо ёмғир ёғмади. Бунинг сабаби ва ҳикматини сўраб, Аллоҳга ёлвордилар: «Ё Аллоҳ, дуо қилдим, ижобат этмадинг». Шунда Аллоҳ таолодан нидо келди:

– Эй Мусо, орангизда чақимчи бор, инсонларнинг айбини ёйиб юрувчилар бор.

– Ё Аллоҳ, – дедилар Мусо (а.с.), – ўша одамнинг кимлигини билдир. Орамиздан чиқарайлик.

– Унинг кимлигини сизга айтиб мен ҳам чақимчи бўлайинми? – жавоб бўлди илоҳий даргоҳдан.

Дўстларга тавсия этиш
2012 йил 2 сентябрда эълон қилинган  1125 марта кўрилган