Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Аҳқоф» сурасида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га хитоб қилиб: «Бас, (эй Муҳаммад!) Сиз ҳам матонатли пайғамбарлар сабр қилганларидек сабр қилинг...», деган (35-оят).

«Улул азм», яъни азму матонат соҳиби бўлган пайғамбарлар:

1. Одам (а.с.);

2. Нуҳ (а.с.);

3. Иброҳим (а.с.);

4. Мусо (а.с.);

5. Исо (а.с.);

6. Муҳаммад (а.с.).

Бу буюк пайғамбарлар ҳар бирларининг бошларига имон йўлида, дину диёнат йўлида қанчадан-қанча кулфатлар ёғилган. Лекин улар сабр-матонатда зарбулмасал бўлганлар. Бу ҳақиқатни кўпчилик, жумладан, Муҳаммад (а.с.) ва у зотнинг умматлари ҳам яхши билишади. Шунинг учун, ўз даврларида Макка мушрикларининг қаршиликларига учраб қийин ҳолга тушганларида «улул азм» номини олган буюк пайғамбарлардан ўрнак олишга чақириляптилар.

«Бас, (эй Муҳаммад!) Сиз ҳам матонатли пайғамбарлар сабр қилганларидек сабр қилинг...» У зоти бобаракот бу илоҳий амрга амал қилдилар ва ўзлари ҳам «улул азм» пайғамбарлар сафидан ўрин олишга муяссар бўлдилар.

«Сунний ақийдалар»дан

Дўстларга тавсия этиш
2012 йил 2 сентябрда эълон қилинган  1132 марта кўрилган