Абу Саид Худрий ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биронтангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” – деб сўрадилар.

– Бунга қандай қилиб кучимиз етади? – дейишди.

“Аллоҳу аҳад, Аллоҳу самад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, дедилар” (Муттафақун алайҳ).

Анас (р.а.) ривоят қилади: “Бир одам (“Ихлос” сурасини назарда тутиб): “Ё Расулуллоҳ, мен шу сурани жуда яхши кўраман”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Уни яхши кўришинг сени жаннатга етаклайди”, дедилар” (Термизий ривояти).

Анас (р.а.) ривоят қилади: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасини кунига икки юз маротаба ўқиса, гарданидаги қарздан бошқа эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади” (Термизий ривояти).

Анас (р.а.) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: “Кимки ётиб ухламоқчи бўлиб, ўнг томонига қараб ётса, сўнг “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни 100 марта ўқиса, Аллоҳ қиёмат куни унга: “Ўнг тарафдан жаннатга кир” дейди” (Термизий ривояти).

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 3 июнда эълон қилинган  3123 марта кўрилган