июн 04

На қилғум, ё Илоҳо, менда кирдори саодат йўқ,

Сенинг даргоҳингга бу осийдан лойиқ ибодат йўқ.

Ҳамиша қилмиш афъолим гуноҳу журму исёндир,

Ки бул қилмишларимга дилда афсусу надомат йўқ.

Азиз умримни ўткардим шароратпешалиғ бирла,

Ажаб гумроҳдурман, маслакимда жуз залолат йўқ.

Ҳама офоқ аро бадкору бадкирдорлар ичра,

Аё Парвардигоро, мен каби шуму касофат йўқ.

Худовандо, бажо қилмоқда амринг сусту коҳилман,

Ҳабибинг Мустафонинг ҳукми шаръига иқомат йўқ.

Саҳарларда туриб, зикрингга йиғлаб бўлмадим машғул,

Анинг-чун рўз аро қилган дуоларда ижобат йўқ.

Дилим миръоти занги маъсият бирла қорайгандур,

Жило топмас жанобингдин, агар нури ҳидоят йўқ.

Гуноҳим ҳаддин ошди, фазл ила афв этмасанг, ё Раб,

Бу расволиғ ила борсам, ба ғайраз оҳу ҳасрат йўқ.

Дадахон Қори Суҳайлий

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 4 июнда эълон қилинган  960 марта кўрилган