Бугун улуғ айём – рамазон ҳайити тонгидамиз. Ортда – бу байрамга етгунча синов-имтиҳон, нафсимиз билан курашлар ичида ўтган раҳмату мағфиратга тўла ўттиз кун. Олдда бир-бир ўтиб, бизларни яна муборак ойнинг шукуҳли кунларига яқинлаштирадиган дамлар.

Бугунги байрам – рўзадор бандаларнинг ёлғиз Ўзининг розилигини истаб чеккан қийинчиликлари эвазига дунё ҳаётида берилган мукофот. Охират ҳаётида эса бу ибодатларнинг, хайрли амалларнинг эвази, даражаси бундан-да ортиқ бўлгай, иншааллоҳ.

Қутлуғ айём – рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин. Аллоҳ таоло иймонимизга қувват, кўнгилларимизга хушнудлик, умру ризқимизга барака, хайр ато этсин!

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 4 июнда эълон қилинган  997 марта кўрилган