Қандли диабет касаллигида:

Бу хасталикка чалинган беморлар учун рўзада кўплаб фойдалар бор. Чунки рўза тутиш билан аҳволлари яхши томонга ўзгариши, ҳатто касалликдан қутулишлари ҳам мумкин. Инсулин оладиган беморлар рўза тутишлари хатарли бўлгани учун, шифокор билан маслаҳатлашишлари, ифтор ва саҳарликда олишлари керак бўлган инсулин миқдорини билишлари зарур бўлади. Улар саҳарлик ва ифторлик пайтида диабетик нарсалар истеъмол қилишлари лозим. Яна бу вақтларда қондаги қанд миқдорини ўлчатиб туришлари ҳам керак.

Юрак касалликларида:

Рўза тутиш қон босими тушишига ёрдам беради, шунинг учун ҳам рўзанинг юрак касалликлари билан оғриган беморлар учун фойдалари бисёр. Фақат улар докторга мурожаат қилиб, дорилар миқдорини белгилаб олишлари керак. Юқори қон босими ва жиддий юрак касали бор кишилар эса рўза тутмаганлари маъқул.

Ҳомиладорликда:

Ҳомиладорлик жуда нозик масала бўлгани учун рўза тутиш-тутмаслик юзасидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Ҳомиладорликнинг биринчи ва охирги уч ойида рўза тутмаган маъқул. Агар рамазон ойи соғлом аёл ҳомиладорлигининг 4– ва 6-ойларига тўғри келса, шифокорларнинг назоратида тутиш мумкин.

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 4 июнда эълон қилинган  963 марта кўрилган