Оғзини сув билан чайгандан кейин қолган сув юқини оғиз сўлагига қўшиб ютиб юборса, шунингдек, димоғига келган бурун суюқлигини томоғига тортиб юборса, рўзаси очилмайди.

“Оламгирия”, “Муҳит”

 

Қонни ютиб юборса, каффоратсиз қазонинг ўзини тутади. Тишларнинг милкидан чиққан қонни сўлак билан қўшиб ютиб юборса, қон билан сўлакдан қайси бири ортиқ ёки кам миқдорда бўлишига қаралади. Агар қон ортиқ ёки сўлак билан баробар бўлса, рўза очилади. Борди-ю, сўлак ортиқ бўлса, очилмайди.

“Оламгирия”, “Заҳирия”

 

Шайх Абдулазиз Мансур

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 4 июнда эълон қилинган  879 марта кўрилган