Биология фанидан имтиҳон олиш учун муаллим ўқувчиларни лаборатория хонасига олиб кирди. Уларни биттадан микроскоп олдига ўтирғизиб, деди:

– Ҳар бир микроскоп остида биттадан ҳашаротнинг оёғи бор. Имтиҳон топшириғи эса оёқ қайси ҳашаротга тегишли эканини аниқлаш.

Дарсга тайёрланмаган ўқувчилар қанча ўтирсалар ҳам топшириқни бажаролмадилар. Охири бир ўқувчи эшикни зарб билан очиб чиқиб кетди. Ўқитувчи унинг ортидан бақирди:

– Эшикни тепиб чиққан ярамас ким?

Шунда ярим очилган эшикдан ичкарига бир оёқ узатилди. Талабанинг ўзи эса ташқаридан овоз берди:

– Устоз, мушкул бўлмаса, кимлигимни оёғимдан таниб олинг!

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 4 сентябрда эълон қилинган  977 марта кўрилган