сентябр 04

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй, мўминлар, кўп гумон– (лар)дан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир!..” (Ҳужурот, 12) дейиш билан мўминнинг бошқа мўмин ҳақида ёмон гумонда бўлишидан қайтарган.

Мавзунинг тушунарли бўлиши учун унга боғлиқ ваҳима, гумон, қатъий гумон, ишонч сўзларига изоҳ бериш лозим.

Ваҳима. Бир нарсанинг бўлиши ёки бўлмаслигига доир ҳеч қандай аломат, далил бўлмай туриб қалбга келадиган васваса.

Гумон. Мавжуд васвасани ҳам яхши, ҳам ёмон жиҳатдан таъбирлаш мумкин бўлса, бунга гумон дейилади. Бу гумонда кескинлик бўлмагани учун шубҳага сабабдир. Яхши томонга йўйиш ҳусни зан (яхши гумон), ёмон томонга таъбир қилиш суи зан (ёмон гумон)дир.

Қатъий гумон. Аломатлар кўп бўлса бунга қатъий гумон дейилади. Масалан, ёнимизга келган кимсадан ичкиликнинг енгил ҳидини сезсак, уни ичкилик ичган деган хулосага келиш қатъий гумондир. Ҳидни туйганимиз ҳолда яна гумон деяпмиз. Чунки у одам ичкилик ичмаган, аммо ичганларнинг ёнидан келаётган бўлиши мумкин.

Ишонч. Аломатларнинг кўплигига қараб ҳосил бўладиган, шубҳага ўрин қолдирмайдиган маълумот. Масалан, ичкилик ичаётган одамни кўрганда уни ичкилик ичди, деб ҳукм этиш.

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 4 сентябрда эълон қилинган  1119 марта кўрилган