Абу Ҳафс Кабир (рҳ.) сўзига кўра, мардикорнинг жума намозига боришига хўжайини қаршилик қилиши мумкин. Аммо Абу Али Даққоқ (рҳ.)нинг наздида шаҳарда бўлса, қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Лекин жумага бориб-келгунича ишламагани учун иш ҳақидан ушлаб қолади. Бу ҳам масжид узоқ бўлсагина мумкин. Бироқ яқин бўлса ҳаққидан ушлаб қолмайди. Мардикорнинг жумага бориб-келгунича ўтган вақти учун ҳақ талаб қилиши ҳам ножоиздир.

Оламгирия”, “Муҳит”, “ал-Баҳр”

 

Шайх Абдулазиз Мансур

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 3 сентябрда эълон қилинган  807 марта кўрилган