Азим – Азаматли ва улуғ зот. Унинг азамати ақлга сиғмайди. Улуғлигини англашга идрок ожизлик қилади. У қандай буюк бўлса, шундай буюкдир, барча нарса Унинг буюклигига шоҳиддир.

Ғафур – Мағфирати чексиз, ўта кечиримли зот. Раҳматининг ғазабидан устунлиги, гуноҳ ва қусурларни, айбу нуқсонларни яшириб, кечириши гуноҳкорларнинг ягона умид эшиги, нажот қалъасидир.

Шакур – Ўз ризоси учун қилинган солиҳ амалларни зиёдаси билан қабул қилувчи, озгина амалга ҳам кўплаб савоб берувчи зот. У бандаларининг барча шукрларидан хабардордир. Шукр қилувчиларнинг шукрини қабул этиб, лутфу эҳсон ва неъматларини орттирур. Аллоҳ учун қилинган озгина ибодатни, заррача амални ҳам зое қилмай, барча яхшиликларга мўл-кўл савоб бериб мукофотлайди.

Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 3 сентябрда эълон қилинган  926 марта кўрилган