апрел 26

Аллоҳим!

Эй, еру осмонни нурлантирувчи! Эй, раҳмати ва илми ҳамма нарсадан кенг бўлган зот! Юзимизни ҳаё билан, қалбимизни ҳикмат билан, онгимизни маърифат билан тўлдиргин. Катта-кичик, махфий-ошкор, билиб-билмай содир қилган барча гуноҳларимизни, айбу хатоларимизни мағфират қил. Охирги нафасимизда иймон билан кетишимизни насиб айла! Қабрдаги сўроқ-саволларни бизлар учун осон қил.

Аллоҳим!

Сен бутун қусурлардан, нуқсону камчиликлардан поксан, муназзаҳсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ бизга мадад бергани. Бизни жаҳаннам азобидан қутқар. У кундаги омонсиз оловдан омонлик бер. Зеро, олов ҳам Сенинг амринг билангина куйдирур.

Ўзингдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берамиз, Муҳаммад (с.а.в.) Сенинг банданг ва Расулингдир.     

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 26 апрелда эълон қилинган  766 марта кўрилган