Ойналарни артаётганда сувга туз қўшилиши эшитганмисиз? Агар сувга бир чимдим туз ташлаб юборсангиз ҳам осон ювасиз, ҳам ойналар ярақлаб туради.

Гилам устидаги шиша синиқларини йиғиб олиш муаммоси сизни қийнаётган бўлса, бунинг йўли осон: бир парча пахтани намланг ва гиламни сидириб чиқинг. Шиша синиқлари пахтага илашиб чиқади.

Пиёз артаётиб, кўзларингиз ачишдими? Масалани ҳал қилиш жуда енгил: пиёзларингизни тўғрашдан аввал бир соатча сувга солиб қўйинг. Шунда пиёзнинг аччиғи чиқиб кетади ва тўғрашда қийналмайсиз.

Чойдан қолган доғларни кетказиш баъзида мушкул масала бўлиб кўриниши мумкин. Бунинг иложи бор. Доғли жойга қайноқ сув ёки лимонли одеколон қуйинг. Чой доғлари бир зумда кетади.

 

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 25 апрелда эълон қилинган  856 марта кўрилган